Жорий йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра Украина ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14.7 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда мамлакат статистика хизмати хабар қилди.

2015 йилнинг биринчи чораги билан қиёслаганда тушиш 0.9 фоизни ташкил қилган.
Украина иқтисодий тараққиёт вазирлигининг тахминларига кўра, 2015 йил якунларига кўра ЯИМ тушиши 8.9 фоизга секинлашиши керак. Ҳозирча бу кўрсаткич 16.3 фоизга тенг.
Шунингдек, 2014 йил декабрига нисбатан инфляция даражаси йил сўнгида 45.8 фоизни ташкил қилади.