Канадалик борт кузатувчиси ҳазиломуз кўрсатмалари учун олқишларга сазовор бўлди

Жаҳон 14 Август 2015 2470

Канаданинг WestJet Airlines авиаташувчиси борт кузатувчисининг хавфсизлик техникаси бўйича берган ғаройиб кўрсатмалари қайд қилинган видеолавҳа интернетда шуҳрат қозонди. The Daily Mail’нинг ёзишича, исми келтирилмаган стюарднинг касбига ноодатий ёндашуви барчани ҳайратга солган.

Канададаги ветеринария клиникаларидан бирининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган видеолавҳада унинг қутқарув воситалари билан кулгули хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганини кўриш мумкин. Масалан, ҳаво ниқобининг ишлаш принципларини кўрсатаётган чоғда стюард уни тескари ушлаб, қуш тумшуғига ўхшатади. Инструктаж ниҳоясида у йўловчиларга тавозе билан эгилади ва олқишларга сазовор бўлади.
10 кун ичида Facebook’даги видео 30 минг лайк олди ва 100 минг марта репост қилинди. Ролик 4 млн марта томоша қилинди.

Шу йилнинг мартида шунга ўхшаган видеолавҳа интернетга жойлаштирилган эди. Унда стюардесса Uptown Funk мусиқаси остида йўловчиларга рақс тушиб берган эди. Бугунги кунга қадар ушбу видео 8.5 млн марта кўрилди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар