АҚШ давлат котиби Жон Керри 14 август куни Гаванада АҚШ элчихонасининг очилиш маросимида иштирок этади ва давлат байроғини юқорилатади. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Бироз олдинроқ, АҚШ ва Куба дипломатик муносабатларини тиклагани маълум бўлганди.

Қайд этиш жоизки, Жон Керрининг Кубага амалга оширадиган ташрифи сўнгги 70 йил ичида АҚШ Давлат котибининг "Озодлик ороли"га илк бор келиши бўлади.

У ўз ташрифи давомида Кубанинг амалдаги раҳбари Раул Кастро ҳамда Куба инқилобий ҳаракати ижодкори Фидель Кастро билан учрашишни режалаштирган.