Ўзбекистонда кейинги ҳафта ўртасида яна иссиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда.

Узгидромет хабарига кўра, 16-17 август кунлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати 31—37 даража орасида бўлади.

Тошкент шаҳрида 18-19 август кунлари кеаси 20-25, кундузи эса 35-40 даража иссиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳафта мобайнида кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража ҳарорат бўлади.