Малайзия Мальдивдан топилган қолдиқларнинг Boeing’га алоқадор эканлиги инкор қилди

Жаҳон 14 Август 2015 1298

Мальдив оролларига у ердан топилган предметларни ўрганиш учун юборилган бир гуруҳ малайзиялик экспертлар ушбу топилмаларнинг Malaysia Airlines компаниясининг ўтган йили ғойиб бўлган Boeing самолётига алоқадор эмаслиги ҳақида хулоса чиқаришди. Бу ҳақда Малайзия транспор вазири Лиоу Тионг Лай маълум қилди.

“Уларнинг МН370 рейсига алоқаси йўқ, бу ҳатто авиацион материал ҳам эмас”, – унинг сўзларини келтиради маҳаллий The Star нашри.
Илгарироқ Малайзия расмийлари ва Австралия қидирувчилар мувофиқлаштириш маркази 29 июль куни Ҳинд океанидаги Реюньон оролидан топилган қанот бўлагининг айнан қидирилаётган ҳаво кемасига тегишли эканлигини тасдиқлашган эди.
Boeing-777 2014 йилнинг 8 мартида Куала-Лумпурдан Пекинга кетаётганида кутилмаганда радарлардан ғойиб бўлди. Унинг бортида 239 киши бор эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар