“Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондон жамоаси шифокори Ева Карнейрони “Суонси” билан кечган учрашув (2:2) пайти қаттиқ ҳақорат қилди.
“Челси” тиббий персонали жароҳатланган ярим ҳимоячи Эден Азарга ёрдам кўрсатиш учун майдонга югуриб чиқди. Карнейро хоним захира бурчагига етиб келганида, бош мураббий унга қараб португалчалаб “Filha de puta” – “фоҳишанинг қизи” деб бақирди.
Унинг сўзларини Sky Sports келтирди.

Бундан ташқари, Моуриньо Карнейронинг ўйин чоғидаги хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, уни машғулотларда ишлашдан четлаштирди.
“Челси” шифокорини Футбол медиклари уюшмаси ва АПЛ шифокорлари бирлашмаси қўллаб-қувватлади. Карнейронинг ўзи Моуриньонинг кечирим сўрашини талаб қилмоқда, акс ҳолда клубни судга бериши мумкинлигини айтмоқда.