Улан-Баторда шахмат бўйича эшитиш ҳамда нутқида нуқсони бор спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Сирожиддин Зайниддинов тезкор шахмат бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Сирожиддин Зайниддинов эшитиш қобилиятида нуқсони бор ўсмирлар орасида 2 карра жаҳон чемпиони (2004 йил Германия, 2008 йил Швейцария) ҳисобланади.