Пентагон вакили Элисса Смит АҚШ ҳарбийлари Ироққа "ИШИД" жангарилари билан қуруқликда жанг олиб бориши учун жўнатилиши режалаштирилмагани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда РИА Новости нашрида ёзилган.

"Биз аввал ҳам айтганмиз, АҚШ томонидан Ироққа қуруқликдаги қўшинларнинг киритилиши муаммони ҳал қилмайди", дейди у.

Унинг сўзларига кўра, бу муаммо маҳаллий ҳарбий кучларни қўллаб-қувватлаш ва сиёсий музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилиниши керак.