Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида Косон туманида яшовчи, 35 ёшли шахснинг уйи текширилганида, 26 кг 518 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.