Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” интернат-уйида карнай-сурнайлар ва байрамона шукуҳ остида “Ошга марҳамат” танлови ўтказилди. Танлов муассаса тарбиячилари ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар таом тайёрлаш, дартурхон безатиш, карвинг санъати бўйича ўзаро беллашдилар.

Ҳар бир иштирокчининг дастурхони ўзига хос салатлар, пишириқлар ва мевалар гулдастаси билан безатилди. Ҳакамлар ҳайъати таркибида профессионал ошпазларнинг ҳам  мавжудлиги танловнинг нақадар жиддий ўтказилганидан далолат беради. Тадбир сўнггида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.