Қозоғистонлик ҳаж зиёратчилари учун Олма-ота-Жидда рейси ташкил этилади

Жамият 14 Август 2015 1097

Қозоғистонлик ҳаж зиёратчилари Олма-отадан Жиддага тўғри парвоз қилишлари мумкин бўлади. Flaynas авиакомпаниясининг 4 та самолёти кунига 3 тадан рейс амалга оширади.

Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси ҳаж сафари раиси Серикбой ҳожи Ўрознинг Саудия Арабистонига ташрифи давомида маълум бўлди. Қозоғистон вакили Ар-Риёдда “Нас” авиахолдинги раҳбари Аҳмад Султон билан учрашди.     

Учрашувда Қозоғистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этдилар. Учрашув давомида халқаро авиахолдинг вакиллари билан қозоғистонлик ҳаж зиёратчиларини ҳаж мавсумида ташиш масалалари муҳокама қилинди.    

Икки томонлама муҳзокаралар натижасида томонлар умумий келишув имзолашди.

Келишувга кўра, жорий йилда қозоғистонлик ҳаж зиёратчилари Маккага Flaynas авиакопанияси томонидан етказилади. Зиёратчилар 375 кишилик Airbus330,  300 кишилик Boeing767 ва 210 кишилик Boeing757 самолётлари ёрдамида манзилга етказилади.  

Бугунги кунда Flaynas авиакомпанияси дунёнинг турли давлатлари, хусусан, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Болтиқбўйи давлатлари, Африка, Марказий Осиёдан ҳаж зиёратчиларини Саудия Арабистонига етказишни амалга оширади.

Жорий йилда ҳаж мавсуми 11 сентябрдан 7 октябргача давом этади. Қозоғистон фуқаролари ўз истакларига кўра 17 ёки 21 кунлик ҳаж сафарларини танлашлари мумкин.

Зиёратчиларнинг моддий имкониятларига кўра турли даражадаги пакетлар таклиф қилинди. Ҳажни амалга оширувчи компаниялар томонидан таклиф қилинаётган стандарт пакет 3200-3900 долларни ташкил қилади.  

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар