Расмий Москва ядровий қуролсизланиш соҳасида АҚШ билан музокараларни давом эттиришга асос кўрмаяпти. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков баёнот берди.

“Ўйлайманки, биз АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларини эмас, АҚШнинг бу масалани стратегик барқарорликка таъсир қилувчи бир қатор комплекс омиллардан ташқарида кўриб чиқиб бўлмаслигини тушунишини кутамиз”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

“Бундай шароитларда, очиғи, АҚШ билан ядровий қуролланишни назорат қилиш ва уни янада қисқартириш соҳасида мулоқотни давом эттиришга асос кўрмаяпман”, – сўзида давом этди дипломат.
Рябковнинг фикрича, бу масалани АҚШнинг Европада аксилракета мудофаа тизимининг яратишга бўлгани ҳаракати, Россия чегарасига яқин ҳудудларда ҳарбий ўқувлар ўтказилиши ҳолатларининг кўпайиб бораётгани янада мураккаблаштирмоқда.
2015 йилн апрелида ТИВнинг қурол-яроғни тарқатмаслик масалалари департаменти директори Михаил Ульянов ҳам ядровий қуролсизланишни давом эттиришга Вашингтоннинг аксилракета мудофааси тизимини яратиш режалари тўсқинлик қилаётганини айтиб ўтган эди.