Samsung компанияси Galaxy Note 5 ва Galaxy S6 Edge Plus фаблетларини намойиш қилди

Технология 14 Август 2015 3385

Жорий йилда Samsung компаниясининг флагман маҳсулотлари юқори кўрсаткичларни намоён қилмоқда: қурилмалар аъло даражада йиғилган, ўзининг замонавий ташқи кўриниши ва жуда сифатли камералари билан алоҳида таҳсинга сазовор бўлмоқда. 13 августда Нью-Йоркда Samsung компанияси янги маҳсулотлари – Galaxy Note 5 ва Galaxy S6 Edge+ фаблетларини намойиш қилди.

Android операцион тизимининг охирги версия – Android 5.1 Lollipop’да ишловчи Note 5 деярли ўтган йилдаги Note 4 каби кўрсаткичларга эга. Қурилма 5,7 дюймли, 2560 x 1440 пиксель кўрсатиш қобилиятига эга Super AMOLED-дисплейи билан жиҳозланган. Янги фаблет 64 битли 8 ядроли процессор (2,1 ГГц ли 4 та ядро ва 1,5 ГГц ли 4 та ядро) негизида ишлайди ва 4 Гб тезкор хотира билан жиҳозланган. Қурилма LTE Category 9’ни қўллаб-қувватлайди. Қурилма, шунингдек, 16 Мп ли асосий камера ва 5 Мп ли олд камера, 3000 мА-соат ҳажмли батарейка, бармоқлар изи сканери ва кўплаб датчиклар билан жиҳозланган. Қурилманинг ўлчамлари 153,2 x 76,1 x 7,6 мм ни, вазни 171 граммни ташкил қилади.     

Қурилмада Note қаторининг ўзига хос жиҳати стилус S Pen ҳам мавжуд. Стилусдан фойдаланиш бирмунча яхшиланган. Стилус уни телефондан тезроқ ва осонроқ олиш механизмига эга. Бундан ташқари, у олдинги версияларидан кўра аниқроқ ишлайди. Экранни блокдан чиқармасдан экранда тез эслатмалар киритиш функцияси пайдо бўлди.

Янги Note’нинг энг кўзга ташланадиган жиҳати унинг йиғилиши ва ташқи кўриниши бўлса керак. Қурилманинг алюминийдан ишланган ён томонлари ва ойнаванд орқа томони Galaxy S6 ва S6 Edge каби кўринишга эга. Орқа томонинг ойнаванд сирти думалоқланган қирраларга эга. Бу фаблетни бир қўл билан яхшилаб ушаш учун қилинган.  

Samsung шунингдек Note 5 учун янги ғилоф-клавиатурани ҳам намойиш қилди. У қурилманинг олд томонига ўрнатилади ва клавиатура хизматини ўтайди. Агар клавиатурадан фойдаланишга эҳтиёж сезилмаса, уни орқа томонига буриб қўйиш мумкин.

Компания, шунингдек, янги Galaxy S6 Edge+ смартфонини ҳам намойиш қилди. Агарда қурилманинг ён томонларидан эгилган қирралари ҳисобга олинмаса, қурилма процессордан тортиб камерагача худди Note 5 каби кўрсаткичларга эга. Edge’нинг ўлчамлари 154,4 x 75,8 x 6,9 мм ни, вазни 153 граммни ташкил қилади. 

S6 Edge+ смартфони iPhone 6 Plus’га нисбатан каттароқ дисплейга эга бўлсада, ўлчамлари ундан кичикроқ. 

Экраннинг эгилган қирраларига фойдаланувчилар алоқалар ва дастурларни жойлаштириб қўйишлари мумкин. Қурилмада YouTube билан ишловчи жонли трансляция функцияси мавжуд. Edge+’да стилус S Pen мавжуд эмас. 

Нью-Йоркдаги тадбирда намойиш қилинган яна бир янгилик тез симсиз қувватлаш қурилмаси бўлди. Ушбу технология иккила қурилма томонидан ҳам қўллаб-қувватланади ва уларни бор-йўғи 2 соатда 100 фоизга қувватлашга имкон беради.  

Иккала гаджет ҳам 21 августдан бошлаб сотувга чиқарилади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар