Санкт-Петербург суди Қирғизистон фуқароси Маҳамадамин Солиевни “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилотида иштирок этгани учун 5 йил қаттиқ тартибдаги колонияда жазони ўташ жазосига тортди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, Солиев тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлиб, аввал терговга номаълум бўлган ташкилотнинг бошқа иштирокчиларини фош қилувчи кўрсатмалар берган.

Аввалроқ Нижний Новгород суди “Ҳизб ут-Таҳрир аль-Исломий” террорчилик ташкилотининг 4 нафар аъзосига айблов ҳукмини чиқариб, уларга 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.