Таньцзиндаги компаниялар Zurich Insurance`дан суғурта бадалларини талаб қилмоқда

Жаҳон 14 Август 2015 2245

Zurich Insurance Group суғурта компаниясининг Хитойдаги бўлинмаси иккита кучли портлаш содир бўлган Тяньцзинь шаҳрида жойлашган компаниялардан йўқотишлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар келиб тушаётганини эълон қилди, деб ёзади Reuters.

Ҳодисадан азият чеккан компаниялар ўз суғурта бадалларининг тўланишини талаб қилмоқда.

Айни пайтда Zurich Insurance Group йўқотишларнинг потенциал баҳосини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Бундан аввалроқ эса портда 5 минг дона атрофида автомобиль ёниб кетгани хабар қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар