Тошкент шаҳрида янги Политехника музейи очилди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” МК матбуот котиби Ҳафиза Бўронова маълумот берди.
Айтилишича, музей экспозицион ва интерфаол ҳудудлардан иборат.
Биринчи ҳудудда ретро-автомобиллар, қадимий қишлоқ хўжалиги техникалари намойиш этилади. Шунингдек, у ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган барча автомобилларни кўриш мумкин. Асосийси, Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган “Кинетик кичик шаҳарлар” 3d-mapping шоуси ташкил этилди.
Интерфаол ҳудудда эса табиий фанларга бағишланган экспонатлар намойиш этилади.