Тошкентда янги масжид қурилади

Ўзбекистон 14 Август 2015 12934

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида янги масжид қурилиши билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар бошланди. Ушбу масжид биноси тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, кишилар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.

Аллоҳга шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Янгидан-янги масжидлар қурилмоқда, кўплари таъмирланиб, чиройли ҳолатга келтирилмоқда. Намозхонлар бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этмоқдалар.

Бу каби хайрли ишлар диний қадриятларга бўлган улкан эътиборнинг натижасидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” (Тавба, 18). Демак, масжидларни обод қилиш, уларни таъмирлаш юксак имон ва мустаҳкам эътиқоднинг кўринишидир.

Дарҳақиқат, ўтган йили Тошкент шаҳрида қад ростлаган маҳобатли “Минор” жоме масжидининг бунёд этилиши бу каби савобли ишларнинг яққол намунасидир. Мана шундай бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида,бу йил ҳамТошкент шаҳриМирзо Улуғбек тумани ҳудудида янги масжид қуриш ишларига ҳаракат бошланди. Мазкур масжидни барпо этиш учун туман ҳокимлиги томонидан шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ равишда ер майдони ажратишга киришилди.

Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва қурувчилар жалб этилиши режалаштирилган. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагида, бунёдкорлар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишади. Зеро, масжид қуриш, уни обод қилишнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Ким Аллоҳнинг розилигини истаб масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда қаср барпо қилади” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳақиқатан, масжидларни кўркам қилиш, қулай шароитларни ташкил этиш катта ажр бериладиган амаллардандир. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бандай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.
Дарҳақиқат,масжидлар ободлигиюртободлигидир. Зеро, масжидга ибодат қилиш учун келган кишилар она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади. Бу мустажоб дуоларнинг шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади.
Азим пойтахтимизда қад ростлайдиган ушбу жоме масжид, халқимиз учун жуда катта туҳфа бўлади, иншоаллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар