Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманининг Ибн Сино мавзесида жойлашган ташландиқ ҳудудда янги маданият ва истироҳат боғи ташкил этилади. Бу ҳақда 12news янгиликлар агентлиги хабар тарқатди.

Шайхонтоҳур туман ҳокими Мираъзам Мирқосимовнинг қайд этишича, янги боғнинг қурилиш лойиҳаси Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасдиқдан ўтиш учун юборилган.

«Йил сўнггига қадар 8 гектар майдонда янги маданият ва истироҳат боғини қуриш ишлари бошланади», — дея туман ҳокимининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда юқорида номи кўрсатилган манбада.

Бироз олдинроқ, Тошкентдаги Ибн Сино мавзесида ёқилган маиший чиқиндиларнинг тутунидан маҳаллий аҳоли норози бўлаётгани ҳақида хабар берилганди.