Украинанинг собиқ президенти Янукович видеоанжуман орқали сўроқ қилинади

Жаҳон 14 Август 2015 2056

Украина Бош прокуратураси Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковични видеоанжуман тартибида сўроқ қилишга қарор қилди. Бу ҳақда 13 август куни Януковичнинг адвокати Виталий Сердюк маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Украина Бош прокуратураси сўроқни ўтказиш учун Россия Бош прокуратурасига видеоанжуманни ўтказишга ёрдам бериш ҳамда Россиянинг қайси жойида бу амалга ошишини келишиб олиш бўйича мурожаат қилади. Шундай кейингина техник алоқа ўрнатилади.

6 августда Украина Бош прокуратураси Януковични “Ўта йирик миқдорда ўзганинг мол-мулкини бир ўзи ёки уюшган гуруҳ томонидан ўзлаштириб олиш ёки сарфлаб юбориш” моддаси бўйича қўзғатилган жиноий ишни кўриш давомида сўроққа чақирган эди. Бу моддада 12 йилгача қамоқ  жазоси ва мол-мулкни мусодара қилиш кўзда тутилган.  

Янукович сўроққа келишдан ўз хавфсизлигидан хавотирланиб бош тортган. Янукович Украина Бош прокуратурасига сўроқни у ҳозирда яшаётган Ростов-Донда ёки видеоанжуман орқали ўтказишни таклиф қилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар