Xiaomi’нинг янги арзон смартфонига HTC’нинг охирги моделлариники билан бир хил кўрсаткичли процессор ўрнатилди

Технология 14 Август 2015 2942

Хитойнинг Xiaomi компанияси ишлаб чиқарган янги Redmi Note 2 смартфонининг нархи 125 долларни ташкил қилади. Таъкидланишича, унинг техник тавсифлари HTC’нинг охирги моделдаги, нархи тўрт баробар қиммат бўлган смартфонлари билан бемалол баҳслаша олади.

Аппарат 1080р ечимли 5.5 дюймли экранга, 13 Мп ли асосий ва 5 Мп ли фронтал камерага эга. Смартфоннинг юрагини 8 ядроли Helio X10 процессорига эга MediaTek чипсети ташкил этади. Худди шунақа чипсет HTC’нинг M9+ смартфонига ўрнатилган.
Redmi Note 2ни сотиб олганлар бонус тариқасида инфрақизил узаткичга эга бўлади. Унинг ёрдамида IK-пультларни қўллаб-қувватлайдиган ҳар қандай уй техникасини бошқариш мумкин бўлади.

Смартфон 2 Гб ли LPDDR3 оператив хотираси, 3060 mAh қувватли батареяси, microSIM-карталар учун иккита слот, 16 ёки 32 Гб ли ўз хотираси билан таъминланган.
Хитойда смартфон 16 август куни сотувга чиқарилади. Кичик модель (процессор частотаси 2 ГГц, хотира ҳажми 16 Гб) 125 доллардан 140 долларгача, Prime номли катта модель (процессор частотаси 2.2 ГГц, хотира ҳажми 32 Гб) 160 доллар туради.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар