Япония шарқида бир сутка ичида иккинчи марта кучли зилзила содир бўлди. Япония метереология хизматининг хабар қилишича, охирги зилзиланинг магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 5.1 баллни ташкил қилган.
Эпицентр Хоккайдо оролининг Токати туманида жойлашган. Офат ўчоғи 80 км ер тубида бўлган.

Ўша куни эрталаб 5.0 магнитудали силкиниш Хонсю оролида, Фукусима префектурасида кузатилган. Силкиниш Токиога ҳам таъсир кўрсатган.
Зилзилалар цунами хавфини келтириб чиқармаган.