Бильбаонинг ““Атлетик” жамоаси Испания Суперкубогининг илк учрашувида ўз уй майдони "Сан-Мамес"да “Барселона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашув 4:0 ҳисобида “басклар” фойдасига ҳал бўлди.

Биринчи тўпни ўз ҳисобига Микель Сан-Хосе учрашувнинг 13-дақиқасида ёзиб қўйди: ҳимоячи рақиб дарвозабон Марка-Андре тер Штеген тўпни олдинга муваффақиятсиз чиқаргандан кейин майдон ўртасидан уни рақиб жамоа дарвозасига киритиб қўйди.

“Басклар” ҳужумчиси Ариц Адурис 53, 62 ва 68-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлиб, ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди. Футболчи ўзининг 3-тўпини Дани Алвеснинг ўз жарима майдонидаги қўполлигидан сўнг 11 метрлик нуқтадан киритди. 
Жавоб учрашуви Барселонада "Камп Ноу" стадионида 17 августда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Атлетик Б (Бильбао) – Барселона (Барселона) – 4:0

14 август. Бильбао. «Сан-Мамес» стадиони

Голлар: Сан-Хосе, 13 (1:0); Адурис, 53 (2:0); Адурис, 62 (3:0); Адурис, 68 (4:0, пен).

Огоҳлантиришлар: Эрасо, 44; Беньят, 45; Этчейта, 70; Сусаета, 74; Гурпеги, 88; Сан-Хосе, 90+3 – Родригес, 41; Алвес, 67; Маскерано, 80; Иньеста, 90+1.