14 августда Германия чемпионатининг янги мавсуми бошланди. Бундеслига очилиши учрашувида амалдаги чемпион “Бавария” ва “Гамбург” тўқнашди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари рақибни 5:0 ҳисобида тор-мор қилишди. Биринчи тўпни учрашувнинг 27-дақиқасида Мехди Бенатия Хаби Алонсо узатмасидан киритди. 53-дақиқада Роберт Левандовски “Бавария”нинг устунлигини 2 та тўп фарқига етказди. Мюнхенликлар ҳужумчиси Томас Мюллер 69- ва 73-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди. Ва ниҳоят жамоанинг янги ўйинчиси Дуглас Коста 87-дақиқада киритган тўпи билан учрашув ҳисобида якуний нуқта қўйди.

22 августда 2-турда “Бавария” меҳмонда “Хоффенхайм” билан учрашади, “Гамбург” эса ўз майдонида “Штутгарт”ни қабул қилади.

Шунингдек, 1-тур доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади: 15-август – Байер – Хоффенхайм; Аугсбург – Герта; Вердер –  Шальке; Майнц – Ингольштадт; Дармштадт – Ганновер; Боруссия М – Боруссия Д; 16-август – Вольфсбург – Айнтрахт; Штутгарт – Кёльн.

Германия - Бундеслига. 1- тур

Бавария (Мюнхен) – Гамбург (Гамбург) – 5:0

Голлар: Бенатиа, 27 (1:0); Левандовски, 53 (2:0); Мюллер, 69 (3:0); Мюллер, 73 (4:0); Коста, 87 (5:0).