Россия Премьер-лигасининг 5-турида Санкт-Петербургдаги “Петровский” стадионида “Зенит” жамоаси “Краснодар”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Буқалар” учрашувнинг 28-дақиқасида Рагнар Сигурдссоннинг боши билан киритган тўпи эвазига олдинга чиқиб олдилар. 2-бўлим бошида, учрашувнинг 50-дақиқасида меҳмонлар ўйинчиси Лаборденинг 25 метрлардан тепган кучли зарбаси гол билан якунланди.

”Краснодар” тарихда биринчи бор “Зенит” устидан ғалаба қозонди: айни кунгача жамоалар ўзаро 8 та учрашув ўтказишган бўлиб, улардан 6 тасида перетбургликлар ғалаба қозонишган, 2 та учрашув эса дурранг натижа билан якунланган.

“Зенит” мавсумдаги биринчи мағлубиятга учраб, чемпионат етакчиси ЦСКАдан 3 очко ортда қолмоқда.  

Россия Премьер-лигаси. 5- тур

Зенит (Санкт-Петербург) – Краснодар (Краснодар) – 0:2

Голлар: Сигурдссон, 26 (0:1); Лаборде, 50 (0:2).

Гоҳлантиришлар: Халк, 90+5 – Сигурдссон, 39; Мамаев, 62; Быстров, 75; Дикань, 87.