“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатининг 2-турида меҳмонда “Астон Вилла”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги ягона тўпни манкунианликлар яримҳимоячиси Аднан Янузай 29-дақиқада Хуан Матанинг узатмасидан кейин ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Луи ван Гал жамоаси 1:0 ҳисобида 2-ғалабага эришиб, 6 очко тўплаган ҳолда чемпионат жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 
“Манчестер Юнайтед” 18 августда Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида “Брюгге” билан учрашади.

Англия - Премьер-лига. 2-тур

Астон Вилла (Бирмингем) – Манчестер Юнайтед (Манчестер) – 0:1

Гол: Янузай, 29 (0:1).