16 август, якшанба куни Ерда магнит бўрони кузатилади

Жаҳон 15 Август 2015 7571

16 август, якшанба куни Қуёш фаоллиги ортиши Ер геомагнит майдонининг ғалаёнланишига олиб келади. Бу ҳақда Россиянинг “Амалий Геофизика институти” гелиогеофизик хизмати маълум қилди.

Институт берган маълумотларга кўра, 15 август сайёрамизнинг геомагнит майдонида алоҳида беқарорлик даврлари кузатилди, бироқ умуман олганда ҳаммаси меъёрида кетди. Бироқ 16 август куни сайёрамиз аҳолисини магнит бўрони кутмоқда.      

Магнит бўрони Тошкент вақти билан 13 дан 17 гача авж олиши тахмин қилинмоқда. Магнит бўрони кечга яқин ўз кучини йўқотади, бироқ 17 август яримтунида яна кучаяди.

Кейинги ҳафта боши кучсиз магнит бўрони билан бошланиши прогноз қилинмоқда.

Жорий йилнинг 22 июнида Ерда кучли магнит бўрони кузатилган эди. Бундан аввал бизнинг сайёрамиз томон Қуёшда кучли коронал отилиш юз берган.  

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар