АҚШ тинчликпарвар кучларнинг МАРдаги жиноятларини қоралади

Жаҳон 15 Август 2015 1787

АҚШ Давлат департаменти Марказий Африка Республикасида тинчликпарвар контингет вакиллари томонидан жинсий зўравонликнинг амалга оширилганидан қаттиқ норозилигини билдирди.
“АҚШ МАРда вазиятни барқарорлаштириш бўйича БМТ кўп истхисосли комплекс миссияси тинчликпарвар кучлари вакиллари томонидан ушбу мамлакатда содир этилган ишлардан таажжубда ва қаттиқ норозилигини билдиради”, – дейилади департаментнинг расмий вакили Марк Тонер ўқиб эшиттирган баёнотда.
Бундан ташқари, Тонер БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг бу борада кўрган чора-тадбирлари, хусусан, Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ мажлисини ўтказганини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бош котиб бундай жиноятларни халқаро ташкилот организмидаги “саратон ўсимтаси” деб атади. Чоршанба куни у миссия раҳбари Бабакар Гайни истеъфога чиқарди, аммо жазо чоралари сенегаллик генерал билангина чекланиб қолмаслигини таъкидлади.
Жанжал август ойининг бошида бошланди. Ўшанда ҳуқуқ ҳимоячилари БМТ ҳарбийлари томонидан пойтахт Бангида 12 яшар қизнинг зўрланганини маълум қилган эди. Бироздан сўнг улар томонидан Бангида ўтказилаётган операция чоғида 16 ёшли бола отаси билан бирга ўлдирилди. Ушбу операцияда Камерун ва Руанда контингенти иштирок этган эди.
Болаларга жинсий зўравонлик қилишда Франция контингенти ҳам айбланмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар