As: Вильям Карвалью – “Реал” таянч зонасини мустаҳкамлаш учун асосий номзод

Спорт 15 Август 2015 810

Лиссабоннинг “Спортинг” яримҳимоячиси Вильям Карвальюга Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳамон қизиқиш билдирмоқда.

As испан нашрининг маълумотларига кўра, Лукас Сильванинг “Реал”дан кетиши ва Асьер Ильяррамендининг кетиши эҳтимоли борлиги сабабли жамоа 23 ёшли португал ўйинчисига таянч яримҳимоячиси позициясини мустаҳкамлашда устувор вариант сифатида қарамоқда.

“Реал” бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг фикрича, жамоага Тони Кроос, Лука Модрич ва Каземиродан ташқари яна битта таянч яримҳимоячиси зарур.

Қайд этиш жоизки, “Спортинг” қўйиб юборилиш нархи 45 млн еврони  ташкил қилувчи Карвалью ўрнини боса олувчи футболчилар – Альберто Аквилани ва Бруно Паулистуни харид қилди.

Кўпроқ янгиликлар