Блаттер: ФИФАдаги сайловлар арафасида Платини акамга босим ўтказди

Спорт 15 Август 2015 1887

УЕФА раҳбари Мишель Платини ФИФА президентлигига 29 май куни Цюрихда ўтказилган сайловлар арафасида Йозеф Блаттернинг 80 ёшли акаси Петерга босим ўтказган. Бу ҳақда 79 ёшли Блаттер Голландиянинг de Volkskrant нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Платини акамга шундай дебди: Йозефга айт, у сайловгача истеъфо бериши керак, ёки қамоққа ўтиради”, – унинг сўзларини келтиради нашр.

Платинининг яқинларидан бири ушбу ахборотни инкор қилди.
“Бу дунёни ФИФАнинг асл муаммоларидан чалғитишга қаратилган навбатдаги ёлғондир, – маълум қилди у. – УЕФА президенти бундай кулгули айбловларга жавоб бериб ўтирмайди. У ҳозирликда уни қўллаб-қувватлаётган миллий федерациялар билан ҳамкорликда ФИФАнинг имижи ва обрўини тиклайдиган дастурни тайёрлаш билан банд”.
ФИФА тарихидаги энг йирик коррупцион жанжал шу йилнинг 27 май куни бошланди. АҚШ судининг қарорига кўра ташкилотнинг амалдаги ва собиқ мансабдорлари сўроқ қилинди ёки ҳибсга олинди. Президент Блаттер, навбатдаги сайловларда ғалаба қозонган бўлишига қарамай, истеъфо беришга мажбур бўлди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар