Британия энергия бозорида автомобиль ёқилғиси турларининг нархлари кутилмаган тарзда ўзгариб кетди. 2001 йилдан буён биринчи марта дизель ёқилғисининг нархи бензин нархидан пастроқ даражада қайд қилинди. Бу ҳақда The Financial Times газетасининг сайти орқали хабар қилинди.
“14 йилдан буён биринчи марта Бирлашган Қироллик ҳайдовчилари машина бакларини дизель билан тўлдирганда бензин учун тўланадиганидан камроқ пул тўламоқда”, – дейилади мақолада.
1 л дизелнинг ўртача нархи 1.12 фунт стерлингни ёки 1.75 долларни, бензиннинг нархи эса 1.15 фунт стерлингни ёки 1.80 долларни ташкил қилмоқда.
Шу билан бирга, дизелнинг улгуржи нархлари 0.85 фунтга (1.33 доллар) тушди. Бензиннинг улгуржи нархи – 0.88 фунт стерлинг ёки 1.38 доллар.