Эквадорда ҳукуматга қарши уюштирилган норозилик намойишлари чоғида камида 83 нафар полициячи жабрланди. Бу ҳақда Gama TV давлат телеканали ахборот берди.
Айтилишича, полициячилардан 2 нафари оғир аҳволда.

Мамлакатнинг турли шаҳарларида ўтказилган митингларнинг 43 нафар фаоли ҳибсга олинди.
“Намойишлар чоғида кутилмаган даражада зўравонликка қўл урилди”, – деди полиция раҳбари Патрицио Пазмино.
Митингларда касаба уюшмалари ва жамоат ташкилотлари фаоллари иштирок этди. Уларни тарқатиб юбориш учун ёшлантирувчи газдан фойдаланилди.