Эрон ҳукумати МАГАТЭга ядровий ишланмалари тарихи ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди, деб хабар берилмоқда ташкилот сайтида.

“Бугун Эрон МАГАТЭга Эроннинг ядровий ишланмалари бўйича аввал амалга оширилган ва жорий аҳволини ойдинлаштириш ҳаракатлар режасида кўзда тутилгандек ёзма тушунтириш берди ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилди”, дейилмоқда хабарда.

Келишувга кўра МАГАТЭ 15 октябргача Эрондан қўшимча маълумотни тақдим қилишини сўрашга ҳақли.