Еврогуруҳ Грецияга ёрдам бериш бўйича учинчи дастурни тасдиқлади. Бу ҳақда Бельгия молия вазири Йохан ван Овертельдга таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Грецияга кредит ажратиш ҳақидаги ҳамкорлик меморандуми бир қатор қўшимча чоралар илова қилинган ҳолда имзоланди.
Бу борада Еврогуруҳ расмий баёнот тарқатди. Унда айтилишича, яқин 6 йил ичида Грецияга 86 млрд евро ажратилади. Биринчи транш 20 август куни амалга оширилиши мумкин. Ёзда дастурга Халқаро валюта жамғармаси ҳам қўшилиши мумкин.