Германия бундесвернинг Туркиядаги миссиясини январда якунлайди

Жаҳон 15 Август 2015 1306

Германия ҳукумати яқин ойларда бундесвернинг (ҳарбий кучлар) Туркия жанубидаги миссиясини якунлаб, Сурия чегарасида жойлаштирилган зенит-ракета комплексларини олиб кетади. Бу ҳақда ГФР мудофаа вазирлиги вакили баёнот берди.
Бу ҳақдаги маълумот ўтган шанба Spiegel online нашрида чиққан эди. Мудофаа вазирлиги вакили ушбу ахборотни тасдиқлади.

Германия ҳарбий хизматчиларининг миссияда иштирок этишга мандати кейинги йилнинг январида тугайди. Келишувга кўра, муддат тугагач, Германия Туркияга яна 400 аскар юбориши мумкин. Аммо ҳукумат мандатни узайтирмасликка қарор қилди. Бугун вазирлар маҳкамаси бундестагни ўз режаларидан бохабар қилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Туркияда Германиянинг 260 нафар ҳарбий хизматчиси бор. Германия ҳарбийларининг фикрича, Сурия томондан Туркияга ҳужум уюштирилиш хавфи айни пайтда йўқ, шу боис миссияни давом эттиришдан маъни қолмади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39314 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44581 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6531 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18030 Ўзбекистон
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 409 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 527 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Кўпроқ янгиликлар