“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Испания Суперкубогида Бильбаонинг “Атлетик” жамоасига қарши биринчи учрашувга изоҳ бериб ўтди. Унинг фикрича, каталонияликлар ушбу унвонни ютишларига ҳали имкониятга эгалар.

“Бугун майдонда “Барселона”нинг энг яхши версияси бўлмади. Баъзи пайтларда жамоанинг омади келмади. Бироқ яхши лаҳзалар ҳам бўлди. Тўлиқ реванш ва унвонни олиш ҳақида ўйлаш нокамтарлик бўлади, деб ўйламайман. Европада бундай устунликни қайтиб олишга қодир бўлган жамоа бўлса ҳам, бу “Барселона”дир.  

Албатта мени бу ўйиндаги хатолар ва тўплар миқдори хавотирланмоқда. Биз бундай ҳолат такрорланмаслиги устида ишламоқдамиз. Бироқ футбол хатолардан иборат. Дам олишга уч кундан камроқ вақтимиз бўлгани туфайли амалга оширилган ротация учун жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Бироқ мен йигитларимга ишонаман ва ортга қайтишнинг иложи бўлганда ўйинга худди шу таркибни қўйган бўлардим.   

Ҳозир ўзимизни оқлаш учун сабаб қидирадиган вақт эмас. Биз ўйинни яхшилашимиз керак. Ҳисобни эса энди ўзгартириб бўлмайди. Душанба куни мухлислар бизни олдинга интилтирадилар ва биз ўз мухлисларимиз олдида ўзимизни тўлиқ оқлашга ҳаракат қиламиз. Бизга тезкор гол жуда муҳим бўлади.  

Менинг фаолиятимда, жумладан футболчи бўлган пайтимда “Атлетик”ка қарши бирорта ҳам осон ўйин бўлмаган. Бу жамоа бизни йўл қўйган хатоларимиз учун жазолади. Месси ва Педрода улар одатда амалга оширадиган яхши имкониятлар бўлди”, деб айтмоқда Энрике.