McDonald's ходимлар маошлари орасидаги тавофут бўйича рейтингга бошчилик қилмоқда

Жамият 15 Август 2015 1907

McDonald's тез тамаддихоналар тармоғи АҚШда ходимлари маошлари ўртасидаги тенгсизлик бўйича рейтингнинг энг юқори поғонасини эгалламоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Агентлик  фастфуднинг оддий ходимининг ўртача ойлиги компаниянинг бош ижрочи директорининг маошидан  644 марта камлигини ҳисоблаб чиқди. Айни пайтда бу лавозимни Дональд Томпсон эгалламоқда ва унинг йиллик маоши 7,3 млн долларни ташкил қилмоқда. Бу орада компания оддий ходимининг ўртача йиллик маоши 11 324 долларни ташкил қилмоқда. 

Бу рейтингда 2-ўринни Community Health Systems компанияси эгалламоқда, бу компанияда оддий ходимнинг ўртача маоши бош директор Уэйн Смитникидан 414 марта камроқ, яъни мос равишда 26,44 млн долларга нисбатан 63 837 долларни ташкил қилади.

3-ўринни Universal Health Services компанияси эгалламоқда, бу ерда энг юқори лавозимдаги ходим билан оддий ходим маошидаги тавофут 329 мартани ташкил қилмоқда. Компания бош дректори Алан Миллер йилига 18,43 млн доллар маош олган бир пайтда оддий ходимнинг ўртача маоши йилига 55975 долларни ташил қилади.

Аввалроқ АҚШ компанияларига оддий ходимлар билан топ-менежерлар маошлари орасидаги тавофутни камайтириш мажбурияти қўйилиши маълум қилинган эди. 

Кўпроқ янгиликлар