АҚШ президенти Барак Обама АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон билан гольф ўйнади, деб хабар бермоқда The Hill нашри.

Қайд этилишича, АҚШнинг амалдаги ва собиқ президентлари Обама ҳар йилги таътилини ўтказадиган Массачусетс штатидаги гольф-клублардан бирида учрашдилар.  

Аввалроқ Обама ўз таътилини оиласи билан Мартас-Винъярд куротида ўтказаётгани маълум қилинганди. Обама дам олиш пайтида ҳеч қандай оммавий тадбирлар режалаштирилмаган.