Обама Жастин Тимберлейк, Бейонсе ва Боб Марлини тинглашни хуш кўриши маълум бўлди

Жаҳон 15 Август 2015 1865

АҚШ президенти Барак Обама интернет фойдаланувчилар билан куннинг кундузги ва кечки қисмида эшитишни хуш кўрадиган қўшиқлари билан ўртоқлашди. Обама кундузги ва кечки пайт учун турли қўшиқлардан тузилган иккита плейлистни яратиб, уларни Spotify мусиқа сайтида жойлаштирди. Обама умумий ҳисобда 40 та қўшиқ – ҳар бир плейлист учун 20 та дан қўшиқ танлаб олди.  

Обама муайян бир мусиқа йўналишига устунлик бермаслиги маълум бўлди. У тузган плейлистда хип-хоп мусиқачиларнинг қўшиқлари билан бирга жаз ва R&B йўналишидаги қўшиқларни ҳам учратиш мумкин. Бироқ Обама кундузи жўшқин ва турли йўналишлардаги мусиқани тинглашни хуш кўрса, кечаси асосан жаз ва соул йўналишидаги мусиқаларни тинглашни хуш кўрар экан.

АҚШ президенти кундузи Жастин Тимберлейк (Pusher Love Girl), Боб Марли (So Much Trouble in the World) ва Ролинг Стоунс (Gimme Shelter)ни эшитса, кечаси Бейонсе (Superpower),  Жон Колтрэйн (My Favorite Things) ва Фрэнк Синатранинг (The Best is Yet to Come) қўшиқлари остида уйқуга кетишни маъқул кўрар экан.

Оқ уй вакилларининг Spotify мусиқа сайтида аккаунт очишлари ҳукумат вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятларидаги янги қадам бўлди. Обама ва Оқ уй расмий вакиллари твиттер ва фейсбук орқали турли эълонлар қилиб турадилар.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар