Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган бугунги учрашувлар ўз ниҳоясига етди

Спорт 15 Август 2015 2148

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган бугунга мўлжалланган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” клублари ўртасидаги қизғин кечган баҳсда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Захирадан майдонга тушган Улуғбек Бақоевнинг бош билан киритган голи “Водий дербиси”да Ашурматов шогирдларига уч очко тақдим этди.

Зарафшонда кечган ўйинда ҳам “Қизилқум” “Динамо”ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Ягона голни 17-дақиқада Ғайрат Жумаев киритди.

Муборакдаги ўйинда “Машъал” клуби “Металлург” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Голларга Алишер Зиёвуддинов ва Ҳумоюн Муртазоевлар муаллифлик қилишди.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” 1:0
Гол: У.Бақоев (81)
«Навбаҳор”: 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (С), 33. Тоҳир Шамситдинов, 89. Бобир Акбаров.
“Нефтчи”: 30. Евгений Черимисин, 3. Шукурали Пўлатов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 8. Акмал Холматов (С), 10. Мурод Бобожонов, 20. Дилёрбек Эрматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 27. Адриан Кашкавал, 33. Сардор Раҳмонов, 38. Аббос Махситалиев, 44. Умид Қодиров.

“Қизилқум” – “Динамо” 1:0
Гол: Ғ.Жумаев (17)
"Қизилқум": 1. Эркин Жабборов, 8. Акмал Рустамов (C), 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзулла Қамбаров, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 33. Андрей Деркач, 44. Наврўзбек Алимов, 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов, 95. Достон Абдураҳмонов.
"Динамо": 25. Муҳиддин Худоёров, 5. Ильдар Маматказин, 7. Отабек Зокиров, 16. Акмал Холмуродов, 30. Феруз Бобоқулов, 55. Аваз Агалиев, 60. Дилшод Шарофиддинов, 66. Акмал Бозоров, 67. Илҳом Юнусов, 95. Фирдавс Абдусалимов, 97. Камолиддин Мурзоев.

“Машъал” – “Металлург” 1:1
Гол: Ҳ.Муртазоев (73)- А.Зиёвуддинов (8)
«Машъал»: 1. Санжар Қувватов, 7. Жаҳонгир Жиямуродов, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 22. Сирожиддин Ҳамроев, 23. Мирзоҳид Ғофуров, 26. Зоҳир Қўзибоев (c), 47. Дилявер Абибуллаев, 55. Микита Букаткин, 70. Шоҳруҳ Достонов, 90. Зафар Тўраев.
«Металлург»: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Хошимов (С), 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нумонов , 9.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Давронбек Каримқулов, 15.Алишер Зиёвуддинов , 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёс Сулаймонов , 22.Мурод Тошматов , 88.Жавлон Мирабдуллаев.

Манба: www.uff.uz

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар