Ўрта Ер денгизида кема фалокатга учраши оқибатида 40 муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Италия ҳарбий-денгиз кучлари ўз твиттерида маълум қилди.

“Ҳозир қутқарув операцияси давом этмоқда. Кўп муҳожирлар қутқарилди. Камида 40 киши ҳалок бўлди”, дейилмоқда хабарда.