Айни кунларда режиссёр Рустам Саъдиев томонидан “Барон” фильми суратга олинмоқда. Унда бош ролларни актёрлар Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Жамила Ғофурова ва Шаҳзода Матчоновалар ижро этмоқда.

Бундан ташқари, фильмда Ҳолливуд актёри, асли суриялик Ҳассан Масъуд иштирок этаётгани маълум бўлди. Актёрнинг Рустам Саъдиев билан бирга тушган суратлари ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Ҳассан Масъуд 1958 йили Дашақда туғилган. Актёрлик фаолиятини анча кеч бошлаганига қарамай, бир қатор йирик кинолойиҳаларда иштирок этиб, машҳурликка эришган. Уни ўзбекистонлик кино мухлислари 2005 йили тақдим этилган “Самовий салтанат” фильмида жонлантирган султон Салоҳиддин Айюбий образи орқали яхши танийди.