Москвада 14 августда бошланган Бутунжаҳон таэквандо федерациясининг 2015 йилги “Grand Prix” жаҳон серияси мусобақасининг илк куни ўзбекистонлик яккакураш устаси, амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин 80 кг дан юқори вазн тоифасидаги финал учрашувида мезбон спортчи Владислав Ларин устидан 9:4 ҳисобида устун келиб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Москва. “Grand Prix” жаҳон серияси. Эркаклар. 80 кг дан юқори вазн тоифаси.

1. Дмитрий Шокин (Ўзбекистон)

2. Владислав Ларин (Россия)

3. Жо Чолхо (Жанубий Корея)

4. Чо Махама (Буюк Британия)