“Барселона” ҳужумчиси Педро Родригес “Манчестер Юнайтед” жамоасига ўтишга ҳали розилигини бергани йўқ. Айтилишича, у жамоа бош мураббийи Луи ван Галнинг ишга муносабатидан шубҳаланиб турибди.

28 ёшли футболчи “Олд Траффорд”га ўтишдан бош тортиши мумкин, негаки ван Галнинг испаниялик дарвозабонлар Виктор Вальдес ва Давид Де Хеага муносабати унда айрим шубаҳалар туғдирмоқда.

Вальдеснинг яқин дўсти бўлган Педро бир қарорга келиш учун вақт сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Вальдес “Манчестер Юнайтед” таркибида машғулотлар ўтай бошлаган, аммо ван Гал билан келишолмай, жамоани тарк этган эди. Де Хеа эса “Реал”га ўтиши мумкинлиги боис асосий таркибда туширилмаяпти.