АҚШнинг Пенсильвания штатидаги қашшоқлар уйидан ҳайвонларни назорат қилувчи мутахассислар 122 та мушукни эвакуация қилдилар, деб ёзмоқда New York Post нашри.

Мушуклар ночор аҳволда, жароҳатлар ва бургаларга таланган ҳолда топилган. Улар яшаган хоналар жуда ифлос бўлган.

Уй эгаларининг айтишича, улар ҳайвонлар учун бошпана очишмоқчи бўлишган, бироқ мушуклар орасидаги кўпайишни эплай олишмаган.

Мушук эгалари мушуклар Шимолий Филадельфияга даволаш учун юборилишига ва у ердан янги эгалари берилишига эътироз билдирмадилар.