Ал-Қоида гуруҳи Twitter’га ўзини Усома бин Ладеннинг ўғли деб таништирган шахснинг аудиомурожаатини жойлаштирди, деб хабар беради The Telegraph.
Мурожаатда мусулмонлар АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши “муқаддас уруш”га чақирилиб, ҳужум қилиш учун асосий мўлжаллар сифатида Лондон, Вашингтон, Париж ва Тель-Авив шаҳарлари кўрсатилган.
Тахмин қилинишича, Ҳамза бин Ладен ҳозир 23-24 ёшларда. Илгари у террорчилар номидан чиқиш қилмаган эди.
Усома бин Ладен 2011 йили АҚШ махсус хизматларининг махсус операциялари чоғида ўлдирилган эди. У билан бирга Ҳамза ҳам ўлдирилгани тахмин қилинаётган эди, лекин яқинда ҳалок бўлган унинг бошқа ўғли Холид эканлиги, Ҳамза эса қочиб кетишга улгургани аниқланди.