Тяньцзинда портлаш ҳудудида тирик қолган яна бир киши вайроналар остидан чиқариб олинди

Жаҳон 15 Август 2015 1765

Хитойнинг Тяньцзин портида содир бўлган портлашлар ҳудудида тирик қолган яна бир киши вайроналар остидан чиқариб олинди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
50 ёшли эркак портлаш марказидан 50 км нарида бўлган. У топилиши билан шифохонага юборилди.
Шунингдек, бугун Тяньцзинда янги портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар қилинди.
Охирги маълумотларга қараганда, портлаш қурбонлари сони 85 кишига етди. 700 киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

Кўпроқ янгиликлар