Хитойлик аёл синглисининг найранги туфайли икки марта турмуш қурган бўлиб қолди

Жамият 15 Август 2015 4228

Хитойнинг Цзянсу вилоятидаги яшовчи Ду Хун исмли хитойлик аёл бир вақтнинг ўзида иккита эркакка турмушга чиққанликда айбланиб суд олдида жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, Хуннинг синглиси Ду Цзюань 2006 йилда ўша пайтда ҳали турмушга чиқмаган опасининг идентификацион картасидан фойдаланиб, турмуш қурган.

Қиз турмушга чиқиш учун рухсат берилган минимал ёш, яъни 20 ёшга тўлмагани сабабли шундай қилган. Хун турмушга чиққандан кейин ўз синглисининг найрангидан ўзининг номига никоҳнинг бекор қилиниши ҳақидаги хабар келгандан кейин воқиф бўлди. Аёл билан унинг синглиси Цзюаннинг эри – Тао Вэй ажрашаётган бўлиб чиқди.

Сиян округи суд ҳаками Син Цзюннинг айтишича, Цзюань ва Вэй Анха вилоятида турмуш қурганларида Хун яшайдиган Цзянсу ҳукуматига бу никоҳнинг қайд қилингани ҳақида ҳеч қандай маълумот тушмагани сабаб ушбу ёлғон узоқ вақт ошкор бўлмай келган. Хитойда паспорт мавжуд эмас. Шахсни тасдиқловчи асосий ҳужжат ID-карта ҳисобланиб, унда никоҳ ҳақида маълумот бўлмайди. Никоҳ тузилганда жуфтликка никоҳ ҳақидаги гувоҳнома берилади.

Хитой қонунчилигига кўра, полигамия (бир жинснинг иккинчи жинснинг бир нечта вакили билан турмуш қуриши) икки йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Бу жиноятда айблов қўйиш учун эр-хотиндан бирининг аризаси зарур бўлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар