Англия Премьер-лигасининг 2-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида амалдаги чемпион “Челси” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
“Шаҳарликлар” сафида илк голни 31-дақиқада ҳужумчи Серхио Агуэро киритди. Учрашувнинг 79-дақиқасида Венсан Компани ўзининг кетма-кет иккинчи ўйиндаги голини киритди. Якуний ҳисобни ўйиннинг тугашига 5 дақиқа қолганда Фернандиньо ўрнатишга муваффақ бўлди.
“Манчестер Сити” икки турдан кейин 6 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 1-ўринни, “Челси” эса битта дурранг ва битта мағлубиятдан кейин 1 очко жамғариб, 16-ўринни эгалламоқда.
Англия Премьер-лигаси. 2- тур
Манчестер Сити (Манчестер) – Челси (Лондон) – 3:0
Голлар: Агуэро, 31 (1:0); Компани, 79 (2:0); Фернандиньо, 85 (3:0).
Огоҳлантиришлар: Компани, 33; Фернандиньо, 45+1; Туре, 51; Мангала, 90+1 – Иванович, 48; Азар, 81.

>