“Туркманистон ҳаво йўллари” самолёти ойнадаги дарзи туфайли Домодедово аэропортига қўнишга мажбур бўлди

Иқтисодиёт 16 Август 2015 2484

“Туркманистон ҳаво йўллари” самолёти самолёт олд ойнасидаги дарз туфайли Домодедово аэропортида шошилинич қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги авианозирликдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йўловчи самолётида 70 нафар йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган.     

Самолёт Санкт-Петербург-Ашхобод йўналиши бўйича учаётган бўлган. Учувчилар кабинасидаги олд ойнада салонда герметизацияни бузган дарз аниқланган. Кема сардори яқин орадаги Домодедово аэропортига қўнишга қарор қилган. 

Самолёт йўловчилари меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

“Биз йўловчиларни ўз манзилларига етказиш масаласини ҳал қилмоқдамиз. Эҳтимол бунинг учун бошқа самолёт юборилади”, деб айтди авиакомпания ходимаси.

Кўпроқ янгиликлар