Бельгиянинг Антверпен шаҳри марказида ўрнатилган янги сув аттракционининг ишга туширилиши дам олувчиларнинг оммавий равишда жароҳат олиши билан якунланди.

Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, 300 метрлик сирпанчиқ кўринишидаги аттракцион  керакли хавфсиз сирпанишни таъминлай олмаган ва аттракцион ўртасида тормозланиш юзага келган. Оқибатда одамлар тушиш олдидан тўхтаб қолган одамлар билан тўқнашиб кетган. Нима бўлаётганини англамаган одамлар аттракционни тарк этиш ўрнига аттракцион бўйлаб пастга тушишга ҳаракат қилишган ва бу вазиятни янада мураккаблаштирган. Оқибатда 50 киши жароҳат олди. Улардан ярмидан кўпини болалар ташкил қилмоқда.

Жабрланганлардан 30 нафари  маҳаллий шифохонага етказилган. Аттракцион ёпиб қўйилди. Унинг эгаларини жарима кутмоқда.